“Барса”да катта йўқотиш

  • 4 сентября, 2024, 11:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона”нинг иқтидорли футболчиси Фермин Лопес ФИФА кунлари муносабати билан Испания ёшлар терма жамоасидан чақирув олган эди.

Tecno

21 ёшли ўйинчи терма жамоанинг дастлабки машғулотларидан бирида жароҳат олиб, сафдан чиқди. Бу ҳақда El Chiringuito TV канали маълумот тарқатди.

Манбага кўра, Фермин Лопес тез кунларда чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади. Шундан сўнг шикастланиш даражаси ва даволаниш муддати аниқ бўлади.

Фермин Лопес янги мавсумда “Барселона” сафида уч маротаба майдонга тушиб, ҳали самарали ҳаракатларни амалга оширмади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию