“Барса”да катта йўқотиш

“Барселона”нинг янги ўйинчиларидан бири Эктор Бельерин жамоага бир неча ҳафта ёрдам беролмасилиги маълум бўлди.

Машғулот жараёнида шикастланган ҳимоячи чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилганида мушакларида жиддий жароҳат борлиги аниқланди.

Бу жароҳатдан қутилиш  ва оёққа туриш учун 27 ёшли Эктор Бельеринга бир ойдан кўп вақт керак бўлади.

Айни пайтда “Барселона” ҳимоячиларидан Жюль Кунде ва Рональд Араухода ҳам жароҳат бор ва улар даволанишда давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!