“Барса”да “кетмоним учмади”!

“Барселона”га тегишли бўлган ҳужумкор футболчи Франсишку Тринкау ёзда Каталонияни тарк этишга қарор қилди. Бу ўйинчи Каталонияга келганидан бери асосий таркибга кира олгани йўқ. 

22 ёшли португалиялик ўйинчи айни пайтда ижара асосида “Вулверхэмптон”да тўп тепмоқда. Бироқ, “туманли альбион” футболи ҳам истеъдодли чарм тўп устасига оғирлик қиляпти. У жорий мавсумда барча турнирларда 29 та ўйин ўтказиб, учта гол ва иккита ассист қайд этди.

“Вулверхэмптон”да Тринкауни 25 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқ бор. Лекин “бўрилар” ундан фойдаланмасликка қарор қилди.

Энди Тринкау Португалияга қайтиб, ўз ўйинини тиклаб олмоқчи. Европа матбуотининг ёзишича, унинг кейинги жамоаси “Спортинг” бўлади.

Тринкау асли “Брага” тарбияланувчиси. “Барселона” уни икки йил муқаддам 31 миллион евро тўлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!