"Барса"да Левандовскига аллақачон ўринбосар топилган

"Кристал Пэлас" ҳужумчиси Уилфрид Заха келаси ёзда фаолиятини кучлироқ жамоада давом эттириши мумкин. Каталониянинг "Барселона" клуби 30 ёшли ивуарлик футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради "Sport.es".

Заханинг келаси ёзда "Кристал Пэлас" билан амалдаги шартномаси тугайди ва иккала томон бу борада янги келишувга эриша олмаса, "кўк-анорранглилар" ивуарликни осонлик билан қўлга киритишни режалаштирган. "Барселона" Уилфридни Роберт Левандовскига ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Олдинроқ Британия ОАВда Заханинг "Кристал Пэлас" билан шартномасини узайтириш ниятида эмаслиги ва янги жамоа топишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Премьер-лиганинг 2022/2023 йилги мавсумида Уилфрид 15 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. "Transfermarkt" портали 30 ёшли ивуарлик футболчининг қийматини 32 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!