“Барса”да ўйнамасам, унга қарши ўйнайман!

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес даниялик ҳужумчи Мартн Брэйтуэйтни жамоада ўйнатмоқчи эмас.

Клуб раҳбарияти футболчи билан амалдаги шартномани бекор қилиш бўйича музокара ўтказмоқда ва томонлар келишув арафасида турибди.

Marca нашрининг хабар беришича, Брэйтуэйт эркин агентга айланишини билан “Барселона”нинг ашаддий рақиби – “Эспаньол” сафига қўшилишга қарор қилган. Бу жамоа ҳам 31 ёшли даниялик ўйинчига имконият беришга тайёр.

Брэйтуэйт “Барселона”га олиб келганидан бери 58 та учрашувда майдонга тушиб, ўнта гол ва бешта ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!