
“Барса”да қолмайман!
“Барселона”нинг энг иқтидорли ўйинчиларидан Пау Виктор ёзги трансферлар даврида муҳитни ўзгартиришга қарор қилди. Бу ҳақда Sport.es сайти хабар тарқатди.
23 ёшли футболчи жорий мавсум Каталония клубидаги охиргиси бўлишини таъкидлаган. “Барселона” мураббийлар штаби жорий мавсумда Пау Викторга секин-аста ишонч билдира бошлади.
Марказий ҳужумчи барча турнирларда 28 маротаба майдонга туширилди. Бироқ умумий ўйнаган вақти атиги 378 дақиқани ташкил қилмоқда. Кам вақт ўйнаганига қарамай, иккита гол ва битта ассист қайд этган футболчини бу ҳолат қониқтиргани йўқ.
Бош мураббий Ханс-Дитер Флик Пау Викторни келаси йилги режаларига киритган. Лекин бу ҳужумчининг фикрини ўзгартиргани йўқ. У мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш илинжида бошқа клубларга ўтишга тайёр.
Пау Виктор аслида “Жирона” тарбияланувчиси ҳисобланади. Каталонияликлар уни 2023 йили ижарага олиб, ёшлар жамоасида ўйнатган ва 2024 йилнинг ёзида 2,7 миллион еврога тўлиқ трансфер қилган эди.
Фикрлар