“Барса”даги қарияларга хушхабар

“Барселона” раҳбарияти молиявий инқироз таъсирини камайтириш учун жамоанинг ёши катта футболчилари Жерар Пике ҳамда  Серхио Бускетснинг маошини пасайтиришга қарор қилган ва бу ҳақда уларни огоҳлантирган эди.

Diario Sport нашрининг хабар беришича, клуб мутасаддилари бу фикридан қайтган ва ҳар икки ўйинчининг вакиллари билан бу борада ўтказилаётган музокараларни тўхтатган.

Айни пайтда каталонияликар бош мураббай Хави Эрнандесга керак бўлмай қолган ҳужумчилар – Мемфис Депай, Мартин Брэйтуэйт ва Пьер-Эмерик Обамеянгни бошқа жамоаларга ўтказиб юбориш бўйича иш олиб бормоқда.

Манбаларнинг маълум қилишича, учала ўйинчи бўйича турли жамоалардан қизиқиш бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!