“Барса”дан ҳайдалган Хавига Англия суперклубидан иш чиқди
“Барселона”ни тарк этган Хави Эрнандес узоқ вақт ишсиз қолмайдиган кўриниади.
Todofichajes нашрининг ёзишича, испаниялик мутахассисга “Манчестер Юнайтед” жиддий қизиқиш билдирмоқда.
“Юнайтед” Англия Кубоги финалида “Сити”дан устун келганига қарамай, клуб хўжайини Жим Рэтклифф нидерландиялик мутахассис Эрик тен Хагни ишдан олиш бўйича бир қарорга келиб бўлган.
Миллиардер раҳбар жамоани Хавига топширишни истаяпти.
Хави Эрнандес бироз ҳордиқ чиқаришини айтганди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, испаниялик мураббий “Манчестер Юнайтед”дан расмий чорлов бўлса, таътилини бекор қилади.
Фикрлар