“Барса”дан кетадиган юлдуз номи аниқ бўлди
Айни пайтда “Барселона” футбол клуби бир нечта ўйинчининг келажаги борасида жиддий ўйламоқда ва улар орасида энг машҳур номлардан бири Жюль Кунде ҳисобланади.
Клуб уни сотувга қўйишга қарор қилди ва 60 миллион евро нарх белгилади. Бу қарор ёзги трансферлар даврида Ханс-Дитер Флик жамоаси ҳимоя чизиғида жиддий ўзгаришлар бўлишини англатади.
Франциялик футболчининг ўйини клуб раҳбариятини қониқтираётгани йўқ. “Барселона” мутасаддилари унинг клубдаги фаолияти охирига етиб келди, деб ҳисоблашмоқда. Қолаверса, раҳбариятда Кунденинг хулқ-атворига нисбатан ҳам эътирозлар бор.
Сўнгги маълумотларга қараганда, клуб спорт бўлими Жюль Кунденинг ўрнини босиши мумкин бўлган янги ижрочиларни топиш бўйича ҳаракатларни бошлаб юборган.



Комментарии