"Барса"дан кетган футболчи АПЛда ўйнамоқчи
"Барселона"ни эркин агент сифатида тарк этган ҳимоячи Серхи Роберто фаолиятини давом эттириш борасида қарор қабул қилди. "Mundo Deportivo" нашри хабарига кўра, испаниялик футболчи Англия Премьер-лигасида ўйнамоқчи.
Серхига Ла Лигада "Жирона", "Валенсия" ва "Севилья" клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо футболчи АПЛга ўтишни истамоқда.
Эслатиб ўтамиз, Роберто 2010 йилдан бери "кўк-анорранглилар" шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. 32 ёшли футболчи ўтган мавсумда Испания чемпионатида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар