“Барса”дан таклиф олган юлдуз бошқа клуб билан келишмоқда

“Барселона” президенти Жоан Лапорта ташаббуси билан клуб мутасаддилари “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдумга шахсий шартнома бўйича таклиф юборган эди.

Маълум бўлишича, Каталонияга келиши кутилган нидерландиялик юлдуз “Интер” билан музокара ўтказаётган экан. Миланликлар мавсум якунланиши билан эркин агентга айланадиган 30 ёшли футболчини қўлдан чиқармоқчи эмас. “Барселона” таклифидан хабар топган “Интер” мутасаддилари ҳам Вейналдумнинг розилигини тезроқ олишга ҳаракат қилмоқда.

 “Ливерпуль” раҳбарияти эса, қанчалар уринмасин, тажрибали ўйинчини жамоада қолишга кўндира олмади. Вейналдум жорий мавсумда “Ливерпуль” таркибида Англия премьер-лигасининг 28 та учрашувида қатнашиб, иккита гол урди.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)