“Барса”га бош оғриқ бўлаётган Ольмони Англия гранди олиб кетади

  • 23 Dec 10:35
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” молиявий вазият туфайли ёзда олинган Даниэль Ольмони чемпионатнинг иккинчи қисми учун қайдномадан ўтказа олмаяпти.

Tecno

Испан футболчисининг шартномасида шу каби ҳолатда бошқа жамоага бепул ўтиб кетиши ҳақида банд бор.

TEAMtalk нашрининг ёзишича, бу вазиятдан “Арсенал” фойдаланиб қолмоқчи. Микель Артета агар каталонияликлар 26 ёшли ҳужумкор футболчини қайдномага киритиш йўлини топа олмаса, уни жамоасига қўшиб олишга тайёрлигини билдирди.

Ольмони нишонда ушлаб турган фақат “канонирлар” эмас. “Манчестер Сити” ва “Бавария” ҳам айни кучга тўлган ўйинчини иш билан таъминлашга тайёр.

Каталония суперклуби эса, бу масалани айрим ўйинчиларни сотиб юбориб, ғазнага пул тушириш ва маошлар фондини қисқартириш орқали ҳал қилмоқчи бўляпти.

Comments

You must be logged in to commet!