“Барса”га керак бўлмаган футболчи 6 клубдан таклиф олди

Рональд Куман “Барселона”нинг асосий асосий таркибидан жой бермагани боис, “Бетис” шарафини ҳимоя қилаётган Эмерсон Апаресидо фаолиятини бош клубда давом эттириши мумкин.

22 ёшли бразилиялик ҳимоячига Англия, Франция, Италия ва Испаниянинг ўзида жиддий таклифлар бўляпти.

Айни пайтда “Арсенал”, “Тоттенхэм”,  ПСЖ, “Бавария”, “Милан” ва “Вильярреал” истеъдодли футболини ўз таркибига қўшиб олиш учун ўзаро рақобатлашмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ушбу футболчининг трансфер ҳуқуқининг ярми “Барселона”га, қолган қисми эса “Бетис”га тегишли. Бироқ, каталонияликларда мавсум якунида Эмерсоннинг трансфер ҳуқуқини 9 миллион евро эвазига тўлиқ сотиб олиш имкони бор.

Ёш ҳимоячининг бугунги кундаги умумий нархи 25 миллион еврога тенг. Каталониялилар унинг трансферидан пул ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Эмерсон жорий мавсумда “Бетис” таркибида 31 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!