"Барса"га немис ҳимоячиси керак

"Боруссия" Мюнхенгладбах футболчиси Маттиас Гинтер фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Fichajes.net" нашри хабар бермоқда. 

Немис ҳимоячисининг клуби билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзида якунланади. "Кўк-анорранглилар" раҳбарияти уни ҳимоя чизиғини кучайтира олишига ишонмоқда. Бундан ташқари, Маттиаснинг эркин агент сифатида "Барса"га келиши, молиявий қийинчилик даврида Каталония клуби учун фойдали бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли футболчига Мадриднинг "Реал" клуби қизиқаётгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалаётганди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!