"Барса"га ўтган "Сити" футболчиси қанча маош олади?

Яқиндагина "Манчестер Сити"дан "Барселона"га кўчиб ўтган ярим ҳимоячи Ферран Торреснинг “Камп Ноу”да қанча маош олиши маълум бўлди.

Diario Sport нашри тарқатган хабарга қараганда, испаниялик иқтидор эгаси “кўк-анорранглилар” билан 5,5 йиллик шартнома имзолаган ва ушбу келишувга кўра унинг йиллик маоши 5.5 миллион еврони ташкил этади. Торреснинг товон пули эса 1 миллиард евро этиб белгиланган.

Ферраннинг трансфери учун “Барса” “Сити”га 10 млн евро бонус билан бирга 65 миллион евро тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, бугун "Камп Ноу"да Торреснинг расмий тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!