“Барса”ни қутқарадиган футболчи қайтди

“Барселона” Лионель Месси кетганидан кейин ўзини ўнглай олмаяпти. Аргентиналик юлдузнинг вориси Ансумане Фати қарийб бир йил жароҳатини даволатди.

Каталония клуби истеъдодли футболчи жароҳатидан буткул тикланиб, ўйин қайдномасига киритилганини эълон қилди. Маълум бўлишича, Фати бир неча кун давомида машғулотларда фаол қатнашган.

Ўтган мавсумнинг бошид азўр ўйин кўрсатиб, рақиб дарвозасини тинимсиз ишғол қила бошлаган Фати ноябрь ойида оғир жароҳат олганди. Аввалига ёш футболчи тўрт ой ичида майдонга қайтиши кутилганди.

Бироқ, вазит унинг зиёнига ишлади ва тиззасидаги муаммо туфайли узоқ вақт даволанишга мажбур бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию