“Барса”ни танлаган юлдузга бонус берилмайдиган бўлди

“Милан”дан кетишга тайёргарлик кўраётган ивуарлик ярим ҳимоячи Франк Кесси “Барселона”га ўтган тақдирда ҳам каталонияликлар унга шу жамоани танлагани учун бериладиган бонусни тақдим этмайдиган бўлди.

Diario Sport нашрининг хабар беришича, 25-ёшли футболчининг бонусдан воз кечиши каталонияликларга унга 4 йиллик шартнома бўйича ҳар мавсум учун 7 миллион еврога яқин миқдорда маош беришига имконият яратади. 

Томонлар келишувига кўра, Франк Кесси мавсум якунланиши билан “Милан”ни тарк этиб, эркин агент сифатида “Барселона”га кўчиб ўтади.

Кесси жорий чемпионатда  23 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобюига бешта тўп ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!