“Барса”нинг 16 ёшли футболчиси Чемпионлар лигаси тарихига кирди
Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи иккинчи турида “Барселона” тарбияланувчиси Ламин Ямаль “Порту”га қарши ўтказилган сафар учрашувини бошланғич таркибда бошлади.
Шу тариқа, бу футболчи Чемпионлар лигасида қатнашган энг ёш ўйинчи сифатида мусобақа тарихига кирди.
Ўйин куни Ламин Ямаль 16 ёшу 83 кунлик эди.
Бунгача рекорд натижа Селестин Бабаярога тегишли бўлиб, 1994 йили қайд этилган. Ўшанда нигериялик легионер “Андерлехт” таркибида Чемпионлар лигасида дебют қилганида 16 ёшу 86 кунлик бўлган.
Ламин Ямаль “Барселона”нинг асосий таркибида 2023 йилдан бери тўп тепмоқда. У Ла Лигада ҳам энг ёш футболчи сифатида бир неча рекордлар соҳибига айланган.
Фикрлар