"Барса"нинг 3 футболчиси маоши қисқаришига рози эмас

CHERY AUTO

"Барселона" футболчилари Херар Пике, Серхио Бускетс ва Хорди Альба раҳбариятга маоши қисқаришига қарши эканини маълум қилган. Бу ҳақда "Sport" нашри хабар берди. 

Tecno

Ушбу футболчилар шу пайтга қадар икки марта шу шартга розилик билдирганди. Бироқ бунисига энди норози эканини билдиришган. 

Қайд этилишича, клубдаги молиявий муаммолар сабаб раҳбарият футболчиларнинг маошини камайтиришга қарор қилган. 

Маълумот ўрнида, "кўк-анорранглилар" жорий мавсум Ла Лигада 73 очко билан 2-ўринни қўлга киритди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!