“Барса”нинг асосий трансфер нишони аниқ бўлди
“Барселона” бош мураббийи Хави клуб мутасаддиларига биринчи бўлиб қайси футболчини олиб келишни маълум қилди.
Манбаларнинг хабарига кўра, каталонияликлар “Манчестер Сити”да ўйнаётган Ферран Торресни тезроқ ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Бор эътиборни шу ўйинчи трансферига қаратиш учун “Барселона” мутасаддилари “Лейпциг” вакиди Дани Ольмонинг агенти билан музокараларни тўхтатди.
21 ёшли Ферран Торрес жорий мавсумда атиги тўртта учрашувда қатнашган бўлса ҳам самарадорлик бўйича юқори кўрсаткич қайд этди. У мазкур учрашувларда икки бор рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб, жамоадошларига битта голли узатма ҳам берди.
Фикрлар