“Барса”нинг ҳурмати қолмади

“Реал”нинг аргентиналик собиқ ҳимоячиси Оскар Руджери “Барселона” етакчиси Лионель Месси клубдан кетиши кераклигини таъкидламоқда.

- Месси клубдан кетиши керак, у жамоага бўлган ҳурматини йўқотган, Европанинг бошқа барча клублари “Барселона”ни ҳурмат қилмай қўйди. Ҳамюртим ҳамон дунёнинг энг зўр ўйинчиси, лекин кетса яхши бўларди. Айниқса, каталонияликлар унинг дўсти Луис Суаресни клубдан ҳайдаб юборганидан кейин Мессининг ҳам кетиш истаги кучайди. Месси ва “Барселона” ўзаро ҳамкорликда кўп нарсалар эришди, энди эса айрилиқ вақти келди, - деди Оскар Руджери.

Оскар Руджери “Реал” ва Аргентина терма жамоасининг асосий ҳимоячиси сифатида тўп тепган. У “Қироллик клуби” таркибида 1989-1990 йилги Испания чемпиони ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)