“Барса”нинг қайсар футболчисига харидор чиқди

“Барселона” хўжайинлари жамоага фойдаси тегмаётган ҳимоячи Самюэль Умтитига ўзига янги иш жойи топиш учун бир ҳафта муҳлат берган эди.

Франциялик футболчи бир неча яхши чорловларни ҳам рад этганидан кейин каталонияликлар у билан шартномани бир томонлама бекор қилишини уқтирган.

Умтитининг омади келиб, унга “Тоттенхэм” оғиз солмоқда. Лондонликлар “Вильярреал” теакчиси Пау Торресни трансфер қила олмаганидан  кейин эътиборини ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган Умтитига қаратди.

“Тоттенхэм” 27 ёшли марказий ҳимоячини 10-15 миллион еврога сотиб олмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!