“Барса”нинг қизиқиши “Ливерпуль” ҳужумчиси маошини кўтариб юборди
“Барселона” ёзги трансферлар вақтида “Ливерпуль” ҳужумчиси Луис Диасга жиддий қизиқиш билдирган эди.
Каталонияликлар колумбиялик ўйинчини олишга ҳаракат қилгани “Ливерпуль”ни хавотирга солиб қўйди. Англияликлар ҳужумчини қўлдан чиқармаслик учун унга янги шартнома таклиф қилиб, маошини оширадиган бўлди.
This Is Anfield нашрининг ёзишича, ҳозир Луис Диаснинг маоши анча кам. Клуб унга ҳар ҳафта учун 55 минг фунт тўлаяпти. Тез орада бу сумма бир неча баравар кўтарилиши кутиляпти.
Луис Диас “Ливерпуль” таркибида жами 101 та расмий учрашувда иштирок этиб, 27 та гол ва 14 та ассист қайд этган.
Фикрлар