“Барса”нинг супертрансфери барбод бўлиш арафасида

Рональд Куман “Барселона”ни қабул қилиб олганидан бери жамоага “Ливерпуль” етакчиси Жоржиньо Вейналдумни олиб келиш ҳақида бош қотирмоқда. Нидерландиялик ярим ҳимоячи ўз ҳамюртига ишониб, "Ливерпуль” билан шартномани узайтирмади ва эркин агент сифатида Каталонияга кетмоқчи эди.

Энди маълум бўлишича, бу трансфер амалга ошмаслиги мумкин. Чунки, каталонияликлар хизмати қиммат баҳоланадиган юлдуз футболнинг маошини кўтара олмаслиги ошкор бўлди. Хусусан, Вейналдум талаб қиладиган маблағ ҳам “Барселона”га оғирлик қилади.

30 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсумда премьер-лиганинг 24 та ўйинида майдонга тушиб, бир жуфт гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!