“Барса”нинг супертрансферига 18 сония етмади

“Барселона” директори Матеу Алемани қишки трансферлар ойнасининг сўнгги дақиқаларида “Лос-Анжелес Гэлакси” ҳимоячиси Хулиан Араухонинг трансфери барбод бўлгани ҳақида маълумот берди.

- Тизимда юзага келган носозлик туфайли Араухонинг трансферини қайд эта олмадик. Бизга қандайдир 18 сония етмади холос. Энди ФИФАнинг қарорини кутамиз, - деди Матеу Алемани Marca нашрига.

Араухо  Калифорния жамоаси шарафини 2019 йилдан бери ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган мавсумда АҚШ чемпионатининг 31 та учрашувида майдонга тушиб, битта гол ва бешта ассист қайд этди.

Хулиан Араухо халқаро миқёсда Мексика миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!