“Барса”нинг яна бир катта трансфери барбод бўлди

“Барселона” бу ёз Испания терма жамоасининг икки етакчи футболчи – Нико Уильямс ва Даниэль Ольмо учун кураш олиб борди.

Европа чемпионати қаҳрамонлари бўлган бу ўйинчиларни қўлга киритиш каталонияликларга насиб этмайдиган кўринади.

Нико Уильямс ҳозирги клуби “Атлетик”да яна бир йил қолишни маъқул кўрди. Даниэль Ольмо “Барселона”га қайтишга рози. Бироқ “Лейпциг” каталонияликларнинг бир неча таклифларини рад этиб, етакчисини ўзида сақлаб турибди.

Sport нашрининг ёзишича, бугунги кунда “Барселона”нинг трансфер бўйича “Лейпциг” талабларини бажаришига имкониятлари чекланган. Томонлар тўлов шакли бўйича келиша олмаяпти.

Каталонияликлар талаб қилинаётган 60 миллион еврони бўлиб тўлашни таклиф қиляпти. Бирданига тўлашга шароит йўқ. Бундеслига клуби эса, тўлов биттада амалга оширилишини истаяпти.

26 ёшли Даниэль Ольмонинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!