"Барселона" - "Манчестер Юнайтед" баҳсини кўриш учун "Камп Ноу"га рекорд даражада мухлис келди

Хабарингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигасининг чорак финал жавоб баҳси доирасида “Барселона” ўз майдонида “Манчестер Юнайтед" ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалга чиқди.

Шу куни учрашувни бевосита “Камп Ноу”дан 96 708 нафар мухлис кузатиб борди. Эътиборлиси, бу жорий мавсум доирасида рекорд кўрсатгич ҳисобланади.

Бунгача эса энг яхши кўрсатгич Ла Лиганинг 10-туридан ўрин олган “Реал”га қарши ўйинда қайд этилган эди. Ўшанба “Барселона”нинг уй стадионига 93 265 нафар ишқибоз ташриф буюрган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!