"Барселона", "Интер", "Милан" ва "Челси" кураш олиб бораётган футболчи учун МЮ ҳам кураш бошлади

"Лилль" ҳужумчиси Виктор Осимхен учун "Манчестер Юнайтед" ҳам жиддий курашмоқда.

ESPN нашри тарқатган хабарга қараганда, манкунианлик скаутлар 21 ёшли нигериялик футболчини мавсум бошидан буён кузатиб келишмоқда ва унинг ўйинларидан ижобий хулоса чиқаришган.

Таъкидлаш лозимки, МЮ бу борада "Барселона", "Интер", "Милан" ва "Челси" клублари билан рақобат олиб боришига тўғри келади.

Осимхен жорий мавсум “Лилль” сафида 38 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 18 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!