"Барселона" "Милан"нинг "ўлжасини" илиб кетмоқчи

Франциянинг ПСЖ клуби ҳимоячиси Серж Орьенинг хизматларига "Барселона" ва "Милан" жамоалари жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Миланликлар уни ёзги трансфер вақтида сотиб олишни режалаштирмоқда. Чунки, баҳорда "россонерилар"га хитойлик инвесторлар катта маблағ ажратиши кутилмоқда. Каталонияликлар эса аксинча, Орьени январдаёқ ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Маълумот учун, 24 ёшли футболчи ушбу мавсум ПСЖ сафида 16та учрашувда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!