Барселона, Реал Мадрид ва Атлетико Мадрид. Кейингиси ким бўлади?

Африкалик ёш футболчини ноқуний тарзда ҳаридни амалга оширган клубнинг иши Швецария судида кўриб чиқилмоқда.

Цюрихдаги "Натер Даллафиор Речтсанdалте" номли адвокатлик фирмасининг таъкидлашича Африкалик 17 ёш футболчининг трансфери сабабли суд ишлари олиб борилмоқда. Лекин бу фирма вакиллари ўйинчи ва уни сотиб олган клуб номини ошкор этишмади.

Бу иш 23 ноябр куни Цюрихдаги Тижорий масалалар бўйича Давлат Суди биносида кўриб чиқилган. Лекин ФИФА бу суд ҳақида 24 ноябр куни кечки вақтларда хабар берди.

Маълумот ўрнида, 18 ёшга тўлмаган ёш футболчиларнинг халқаро трансфер қилинишини барча клублар учун ФИФА томонидан тақиқланган.

Бу қонунларни бузган Барселона, Реал Мадрид ҳамда Атлетико Мадрид жамоалари 2014 йили ФИФА томонидан жазоланди ва уларнинг ҳар қандай трансфер ҳаракатларини амалга ошириши тақиқланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!