“Барселона” 11 йилдан бери ЕЧЛни юта олмаяпти
“Барселона” Европа Чемпионлар лигасида 2015 йилдан буён ғалаба қозона олмаяпти.
Xанси Флик бошчилигидаги жамоа жорий мавсумда ҳам чорак финал босқичидан ўта олмади. Каталонияликлар ушбу босқичда “Атлетико Мадрид”га икки ўйин натижасига кўра (0:2, 2:1) мағлуб бўлди.
“Барселона” сўнгги бор 2015 йилда Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан. Шундан бери жамоа ҳатто финалгача етиб бора олмаган.
Маълумот учун, "кўк-анорранглилар" ўз тарихида Европанинг энг нуфузли мусобақаси кубогини жами 5 марта қўлга киритган.
Фикрлар