"Барселона" афсонаси фаолиятини Мадридда давом эттириши мумкин

"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике Каталония клубини тарк этиши мумкин.

"Ok Diario" нашри хабарига кўра, "Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне 35 ёшли футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик мутахассис Пике ҳамон топ-футболчи эканлигига ва юқори савияда ўйнай олишига ишонч билдирмоқда.

Пике "Барселона"даги ҳозирги ҳолатидан унчалик мамнун эмас. У кўпроқ ўйин амалётига эга бўлишни истамоқда. 2022/23 йилги мавсум футболчи Ла Лигада бор йўғи 1 та, Чемпионлар Лигасида эса бир тайм ўйин ўтказган. Пикенинг юқори маошини инобатга олиб, "Барселона" ўз афсонасини сотишга қарши бўлмаслиги мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!