"Барселона" афсонасини хайдамоқчи!
“Барселона” раҳбарияти ҳимоячи Жерар Пике билан шартномани муддатидан олдин бекор қилишини истамоқда. Испания матбуотининг хабарига кўра, каталонияликлар футболчи билан келишувни тўхтиб, унинг маошидан 80 миллион еврога яқин маблағни тежаб қолишни мўлжалламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” Европа жамоаларининг қарзларини ҳисоблаб чиқадиган “Deloitte” компанияси рейтингида биринчи ўринни эгаллаб тургани маълум бўлган эди. "Кўк-анорранглилар"нинг қарз миқдори 1,3 миллиард еврони ташкил этади.
Маълумот ўрнида, Каталония клуби якунига етган мавсум Испания чемпионатида 73 очко билан 2-ўринни эгаллади.
Фикрлар