“Барселона”: Агуэронинг келиши трансферларнинг бошланиши холос!
“Барселона” президенти Жоан Лапорта “Манчестер Сити”да эркин агент сифатида олиб келинган Серхио Агуэро билан икки йиллик битим тузилганидан кейин трансфер борасида ўз фикрларини билдирди.
- Биз Куманга Агуэрони олишга ҳаракат қилишимизни айтгандик. Ҳар қандай мураббий уни ўз жамоасида кўришни истайди. Серхио ажойиб футболчи, у ўйнайдиган позиция ҳар қандай тактик схемада ҳам муҳим аҳамият касб этади. Хусусан “Барса” қўллайдиган тактикада ҳам.
Мақсадимиз рақобатбардош жамоа шакллантириш ва Лионель Мессини сақлаб қолиш. Агуэронинг келиши бу янги трансферларнинг бошланиши холос, - деди Жоан Лапорта.
Аргентиналик ҳужумчи кўп жиҳатдан Лионель Мессини Каталонияда қолишга кўндириш учун олиб келингани айтилмоқда. Чунки бу икки ҳужумчи узоқ йиллардан бери дўстлик ришталарини мустаҳкамлаб келяпти.
Фикрлар