
"Барселона" Альба ўрнига собиқ тарбияланувчисини ортга қайтармоқчи
"Бенфика"нинг испаниялик чап қанот ҳимоячиси Алехандро Гримальдо ўзи тарбия топган "Барселона"га қайтиши мумкин. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар тарқатмоқда.
Манбага кўра, 26 ёшли футболчи Хорди Альбага ўринбосар бўлиши мумкин бўлганлардан бири. Бу борада асосий номзод эса “Валенсия” клуби ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Хосе Луис Гаиа ҳисобланади.
Бироқ бундан аввалроқ Гаиа "Валенсия" билан шартномасини узайтиришга яқин экани хабар қилинганди.
Грималдо жорий мавсумда барча турнирларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар