"Барселона" АПЛнинг яна бир иқтидорли ҳужумчисини кўз остига олиб қўйди

"Эвертон" клуби форварди Ришарлисон "Барселона"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Le 10 Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра “кўк-анор ранглилар” 21 ёшли бразилиялик футболчини мавсум якунлангач ёзги трансферларда ўз сафига қўшиб олишмоқчи.

Маълумот учун, Ришарлисон жорий мавсум “ирисчилар” сафида жами 14та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. У “Эвертон” сафига ёзда “Уотфорд”дан кўчиб ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Барселона” “Тоттенхэм” форварди Харри Кейнни сотиб олиб, трансфер бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!