"Барселона" Араухо билан шартномани узайтирди

TIGGO 2 PRO

"Барселона" клубнинг уругвайлик ҳимоячиси Рональд Араухо билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий саҳифаси маълум қилди.

Хабарга кўра, Каталония клуби 26 ёшли ҳимоячи билан келишувни 2031 йилнинг ярмига қадар давом эттиради. Футболчининг аввалги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача амал қилар эди.

Аввалроқ, футболчига "Ювентус"нинг қизиқаётгани ва ҳимоячининг ўзи ҳам клубини ўзгартиришга қарши эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Араухо 2018 йил "Барселона"га Уругвайнинг "Бостон Ривер" жамоасидан келиб қўшилган. Дастлаб "Барселона Б"да тўп тепган ҳимоячи 2020 йилнинг октябрида асосий жамоа таркибига киритилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!