"Барселона" Араухо билан янги шартнома имзоламоқчи

"Бавария" қизиқиш билдираётган бир пайтда "Барселона" ҳимоячи Рональд Араухо билан музокараларга киришмоқчи. "Бавария" бош мураббийи Томас Тухель жанубий америкаликни жамоасида кўрмоқчи.

Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, каталонияликлар уругвайлик футболчига янги шартнома таклиф қилмоқчи. Араухо "кўк-анорранглилар"нинг яқин келажакдаги асосий режаларида бор.

Эслатиб ўтамиз, Араухонинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2026 йилгача амал қилади. "Transfermarkt" портали 24 ёшли ҳимоячини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!