“Барселона” “Арсенал” футболчисини сотиб олмоқчи

"Барселона" "Арсенал" ҳимоячиси Эктор Бельеринни сотиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Футболчи ўтган мавсумни "Бетис"да ижара асосида ўтказган, шундан сўнг у яна "Арсенал"га қайтди. "Канонирлар" бош мураббийи Микель Артета янги мавсум футболчини режаларига киритмаган.

Андалусия клуби Экторни тўлиқ сотиб олишга қарши эмас, аммо ҳимоячининг нархи уларни қониқтирмаяпти.

"Барселона" ҳам вазиятдан унумли фойдаланиб қолмоқчи ва шу боис,  Бельеринга жиддий қизиқиш билдирмоқда. “Fichajes” нашри хабарига кўра, каталонияликлар футболчини Сезар Аспиликуэтанинг трансфери муваффақиятсизликка учраса, унга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Ҳимоячи ўтган мавсумда Ла Лига доирасидаги 23 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!