"Атлетико" ярим ҳимоячиси Тома Лемар фаолиятини “Барселона”да давом эттириши мумкин.

Todofichajes нашри тарқатган хабарга қараганда, каталонияликлар  Франция терма жамоасининг 25 ёшли аъзосини ўз сафида кўрмоқчи. Лемарнинг “матрасчилар” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган. Унинг трансфер нархи эса 25 миллион еврога баҳоланмоқда.

Тома Лемар жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 7 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию