Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби “Ницца”нинг икки футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Унг кўра “кўк-анор ранглилар” француз клубида тўп сураётган 19 ёшли ҳимоячи Маланг Сарр ва 26 ёшли ярим ҳимоячи Жан-Мишел Серига қизиқиш билдиришмоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, “Барселона” Серини ўтган йилнинг ёзидаёқ сотиб олишга уриниб кўрган эди. Бироқ, ўшанда каталонияликлар “Ницца” билан бу борада келиша олишмаган. Энди “Барселона”нинг шорт-листига Сарр ҳам қўшилди.

Маълумотларга қараганда “Барселона” скаутлари ушбу икки футболчининг ўйинларини кузатиш мақсадида жорий ҳафта УЕФА Европа лигаси доирасида Москванинг “Локомотив” (2:3) клубига қарши кечган ўйинни стадиондан туриб томоша қилишган.