"Барселона" "Бавария" вингерини ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Бавария" вингери Лерой Сане "Барселона"нинг трансфер мақсадларидан бири бўлиб қолмоқда. 28 ёшли футболчи ҳали ҳам "Бавария" билан бир ярим йилдан кейин тугайдиган шартномасини ҳали узайтиргани йўқ.
Бошқа клублар вазиятни кузатиб боришмоқда. Молиявий муаммоларга қарамай, Сане учун "Барселона" ҳам курашмоқчи. "Diario Sport" нашри хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" вакиллари Мюнхен клуби аъзоси билан аллақачон боғланиб, агар у "Бавария" билан келишувга эриша олмаса, музокараларни бошлашга тайёр эканликларини билдиришган.
Лерой Сане 2020 йилдан бери "Бавария"да ўйнаб келмоқда. "Transfermarkt" маълумотларига кўра, унинг трансфер қиймати 80 миллион еврони ташкил қилади.
Фикрлар