"Барселона" "Бетис" дарвозасига 5 та тўп йўллади, Месси ваниҳоят, ўйиндан гол урди
Қизиқарли баҳс гувоҳига айланди.
Испания Ла Лигаси 9-туридан ўрин олган "Барселона" - "Бетис" учрашуви ўз якунига етди. Унда каталонияликлар 5:2 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди.
Ушбу ғалаба орқали Куман шогирдлари турнир жадвалининг 8-поғонасига кўтарилиб олди.
- 90

Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Педри Робертонинг пасини дарвозага жойлаб қўйди.
- 90+

Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 89

Бурчак зарбасини "Барселона" яхши амалга ошира олмади.
- 85

Мессининг голи офсайд сабаб бекор қилинди.
- 82

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Месси ваниҳоят, ўйиндан гол урди. Унинг зарбаси тўққизликка кириб кетди.
- 81

Месси бурчак зарбасини ўйнаб кетди.
- 77
Гарсиянинг зарбаси хавфли чиқмади.
- 73

ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лорен дарҳол гол урмоқда.
- 72

Санабрия ўрнига Лорен майдонга тушди.
- 70
Альбанинг жарима майдонига узатган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
- 66

Дембеле ўрнига Тринкау майдонга тушди.
- 62

Тельо ўрнига Руис майдонга тушди.
- 61

ГООООООООЛ! Месси 11 метрлик нуқтадан адашмади. Лео Антуанга пенальтини қандай тепиш кераклигини ўргатиб қўйди :)
- 59

Ҳа, пенальти! Ҳакам "Бетис" дарвозасига пенальти белгилади ва қўл билан ўйнаган футболчини майдондан четлатди
- 58
Ҳакам ВАРга мурожаат қилмоқда. Дембеленинг зарбасини ҳимоячи қўл билан қайтарган кўринади
- 57
ВУУУҲ! Дембеленинг зарбасини сўнгги паллади ҳимоячи қайтарди. Қайтган тўпга Альба зарба берди анча ноаниқ
- 54
"Бетис"да яхши имконият бўлганди. Сарабиянинг зарбасини Тер Штеген майдон ташқарисига чиқариб юборди
- 51
Зарбаа! Голдан руҳланган майдон эгалари яна олдинга ўтишга ҳаракат қилиб кўришди. Леонинг зарбасини ҳимоячилар қайтарди
- 49

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Гризманн пенальтидаги айбини ювиб, "Барса"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
- 46

Фати ўрнига Месси майдонга тушди.
- 46

Иккинчи тайм бошланди.
- 45+

Танаффус.
- 45+

ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Тайм сўнгида пассив ҳаракат қилган "Барселона" жазоланди. Санабриа ҳисобни тенглаштирди.
- 45+

Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 42
"Бетис" тайм сўнгида босимни янада оширди.
- 39
Гуардадонинг зарбаси ноаниқ йўналиш олди.
- 37

Фатига сариқ карточка кўрсатилди.
- 35
"Барселона" тўпни назорат қилмоқда.
- 33

Гризманн пенальтини аниқ амалга ошира олмади.
- 32

Манди Фатини жарима майдони ичида йиқитди. Пенальти ва сариқ карточка.
- 29
"Бетис" футболчиларининг жарима зарбаси фойда келтирмади.
- 26
Гризманнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
- 22

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Дембеле ҳисобни очмоқда. Жарима майдони ичидан берилган зарба аниқ ва кучли чиқди.
- 21
Тельонинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси кучсиз чиқди.
- 19

"Бетис"нинг бурчак зарбаси ўхшамади.
- 16
Андалусияликлар рақибни ҳимояланишга мажбур қилмоқда.
- 13
"Бетис" сўнгги дақиқаларни тўп назорати билан ўтказмоқда.
- 11
Гризманн яна ўта хавфли зарба берди. Бу сафар ҳам ноаниқ.
- 9

Фатининг зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 8

"Бетис" футболчилари бурчак тўпидан наф чиқара олишмади.
- 7
Меҳмонларнинг илк ҳужуми яхши чиқди. Ҳимоячи яхши ҳаракат қилиб, тўпни майдон ташқарисига чиқаришни уддалади.
- 5
Бу сафар Фати жуда хавфли зарба берди. Тўп яна устун ёнидан ўтиб кетди.
- 4
Гризманн бу сафар жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олди ва узоқ бурчакка зарба йўллади. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.
- 3
Майдон эгалари ўйинни фаол бошлади. Ўнг қанотдан Гризманнинг юришини ҳимоячи тўхтатди.
- 1

Ўйин бошланди.
- 0
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
- 0
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Ла Лига навбатдаги турида "Барселона" - "Бетис"ни қабул қилади. Ушбу учрашувни Абдулвосид Валихонов олиб боради.


Изоҳлар (0)