“Барселона” бир футболчига кетишни айтди
“Барселона” раҳбарияти таркибни тозалашни давом эттиради. Клуб мутасаддилари чап қанот ҳимоячиси Маркос Алонсога жамоадан кетишини расман эълон қилишни режалаштирган.
32 ёшли футболчининг каталонияликлар билан келишуви мавсум охирида якунланади. Томонларда ўзаро келишган ҳолда ҳамкорликни бир йилга узайтириш ҳуқуқи бор. Клуб мутасаддилари бу имкониятдан фойдаланмоқчи эмас.
Sport нашрининг маълум қилишича, тажрибали испан футболчиси ҳам клубни тарк этишга тайёр. У ўзига берилаётган ўйин вақти камлигидан норози бўляпти.
Маълумотларга кўра, Маркос Алонсо ўзига янги жамоа қидиришни бошлаб юборган. Ҳимоячига Англия Премьер-лигасидан қизиқиш бор. Алонсо Англия футболида катта тажриба тўплаган. У фаолияти давомида “Болтон”, “Сандерленд” ва “Челси” шарафини ҳимоя қилган.
“Барселона”га 2022 йилнинг ёзида эркин агент сифатида келган ҳимоячи аслида каталонияликларнинг ашаддий рақиби “Реал” тарбияланувчиси ҳисобланади.
Фикрлар