
"Барселона" бир мавсумда "Реал" дарвозасига энг кўп гол урган жамоага айланди!
Хабарингиз бор, Испания Ла Лигасининг 35-турида Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги "Барселона" Карло Анчелоттининг "Реал Мадрид"и билан куч синашиб, 4:3 ҳисобида муваффақиятга эришди. Каталония клуби жорий мавсумда "Реал"га қарши 4 та ўйинда жами 16 та гол урди. Бу — "Opta" маълумотларига кўра, тарихдаги энг юқори кўрсаткич.
Илгари бу борадаги рекорд 13 тадан гол билан "Барселона" (2011/12 мавсум) ва "Эспаньол"га (1929/30 мавсум) тегишли эди.
Шу тариқа, "Барселона" "қироллик клуби"га қарши бир мавсумда тарихий натижа қайд этди.
Comments