"Барселона" "Боруссия" ҳужумчисини нишонга олган
"Барселона" қишки трансферлар ойнасида Юсуф Мукокони ўз сафига қўшиб олмоқчи эди, аммо бунга эриша олмади. Журналист Жерар Ромеронинг ёзишича, Каталония клуби шу қишда Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчисини сотиб олмоқчи бўлган ва бу борада Ла Лига фаоллари билан маслаҳатлашган.
Бироқ, Ла Лига "Барcа"га 18 ёшли форвардни сотиб олиш имконияти йўқлиги, чунки клуб молиявий фейр-плей қоидаларига риоя қилмаганини тушунтирди.
"Кўк-анорранглилар" ёзда Мукокони текинга ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Ҳужумчининг "асаларилар" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнигача мўлжалланган. Томонлар ҳалигача келишувни узайтириш борасида бир қарорга келмади.
Хабар қилинишича, Юсуфга "Челси", "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" клублари қизиқиш билдирмоқда. У жорий мавсум Бундеслиганинг 12 ўйинида 6 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар