“Барселона” бу трансферга қўл урмаганидан афсусда
"Барселона"да ўтган трансфер ёзи қандай кечгани ҳақида афсуслар бор. The Touchline хабарига кўра, Каталония клуби ўтган ёзда Луис Диасни ўз сафига қўшиб олганда, дунёнинг энг яхши ҳужумкор жамоасига айланиши мумкинлигига ишонмоқда.
Қайд этилишича, "Барселона" спорт директори Деку учун Диас ҳужумни кучайтириш учун асосий вариант бўлган. "Кўк-анорранглилар" мураккаб молиявий вазият туфайли трансферни амалга ошира олмади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг июль ойи охирида Луис Диас "Ливерпуль"дан "Бавария"га ўтган эди. Трансфер суммаси 70 миллион еврони ташкил этгани ҳақида матбуотда ёзилди. Диас жорий мавсум 36 та ўйинда 20 та гол ва 17 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар