"Барселона" бу юлдузни тезроқ сотиб юбормоқчи
"Барселона" Френки де Йонгнинг тезроқ жамоани тарк этишини истаяпти.
"Relevo" нашрининг таъкидлашича, каталонияликлар жамоадаги энг кўп маош олувчи голландиялик футболчининг маошини ўринсиз деб ҳисоблашади, айниқса унинг муваффақиятли бўлмаган ўйинлари фонида.
Қайд этилишича, "Блауграна" жамоаси имкон бўлса, ярим ҳимоячини эртага сотган бўларди. Клуб футболчи учун 45 миллион еврога рози.
Ярим ҳимоячига Саудия Арабистони жамоаларидан қизиқиш мавжуд. Футболчининг агенти аллақачон "Ал-Иттиҳод," "Ал-Аҳли," "Ан-Наср" ва "Ал-Ҳилол"га ўз мижозининг хизматларини таклиф қилган.
Фикрлар