“Барселона” бугун Гави билан шартнома узайтириши мумкин

Журналист Фабрицио Романо ўзининг твиттеридаги саҳифаси орқали "Барселона" ярим ҳимоячиси Гави билан шартномани узайтиришга яқин тургани ҳақида маълум қилди.

Футболчининг агенти Иван де ла Пеньининг Каталония клуби раҳбарияти билан учрашуви бугун бўлиб ўтади. Манбага кўра, томонлар шартномани 5 йилга узайтиришга яқин турибди. Хавбекнинг товон пули 1 миллиард еврони ташкил қилади.

Гави 2021 йилдан бери "Барселона"нинг асосий жамоасида ўйнаб келмоқда. Ярим ҳимоячи жорий мавсумда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 5 та ассистни ўз номига ёздириб қўйган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!