"Барселона" Бускетсга ўринбосар топди

"Вулверхэмптон" клуби ва Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Рубен Невеш фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин.

Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, “Барселона” Серхио Бускетсга ўринбосар сифатида айнан португалиялик футболчи номзодини кўриб чиқмоқда.

Айтиш керакки, Серхио Бускетснинг Каталония клуби билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунланади. Ҳозирча унинг жамоада қолиш муддатини узайтириш истаги ҳақида ҳеч қандай баёнот берилмаган.

"Барселона" ҳозирда Бускетснинг қарорини кутаётмоқда. Аммо шу билан бирга унга муносиб ўринбосар бўлиши мумкин бўлган футболчиларни ҳам кўриб чиқмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!